лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.2 бесплатно

Президентимиз 43 йил аввал “Орол опа, мен денгизни тўлдираман”, дерди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бир гуруҳда таҳсил олган нукуслик Ўрол опа Қартбаева давлатимиз раҳбарининг бугунги кунда Орол муаммосини бартараф қилиш бўйича амалий ҳаракатларини ҳаяжон билан ЎзА мухбирига сўзлаб берди.
Суҳбатдош талабалик пайтлардаги хотиралари билан ҳам ўртоқлашди:

– 1976 йилда биз муҳтарам Шавкат Миромонович билан бир гуруҳда – тайёргарлик курсида ўқиганмиз. У талабалигидаёқ келажакда ким бўлишини кўрсата олган эди. Институтимиз кутубхонаси унинг иккинчи уйи бўлди. Математика фанидан Умаров деган домламиз бизга савол берарди. Шунда Шавкат Мирзиёев биринчи бўлиб жавоб берар ва саволнинг жавоби китобнинг қайси саҳифасида эканлигини ҳам тўғри айтарди.

Домламиз Орол денгизи муаммоси ҳақида кўп гапирарди. Шунда Орол денгизининг суви тортилиб қуриётган, оламшумул воқеага айланаётган эди. Ёш талаба Шавкат Мирзиёевнинг “Келажакда албатта Оролни тўлдиришга ҳисса қўшаман” деган гапи қулоғимиздан кетмайди. У шу сўзини кучли эҳтирос ва қатъий ишонч билан айтар эди. Менга “Орол” деб мурожаат қиларди. “Орол опа, мен денгизни тўлдираман”, дерди. Биз унга “Сиз қандай қилиб тўлдирасиз, ҳали ёшсиз-ку, сиздан катта одамлар ҳам уддалай олмаяпти” деганимизда “Мен келажакда Оролни тўлдириш йўлини топаман!” деб жавоб берарди.

Шавкат Миромонович Президент бўлиб сайлангандан кейин биринчи ташрифини Қорақалпоғистондан бошлади. Мўйноққа ичимлик сувини тортиш бўйича топшириқ берди ва қисқа вақт ичида туман халқи тоза ичимлик суви билан таъминланди. Айни пайтда Орол муаммосини бартараф қилиш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда. Бугун кўз ўнгимизда Мўйноқ бутунлай ўзгармоқда. Халқимизда “Эллик йилда эл янги” дейишади. Ўйлаб қарасам биз бирга ўқиган даврга ҳам 43 йилдан ошмоқда. У кишининг ўша пайтда Оролни тўлдираман деган сўзларининг моҳиятини энди англагандаймиз.

Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ва Қорақалпоқ халқига ўша пайтда ҳам меҳри бўлакча эканини, миллатпарварлигини бугунги амалга оширилаётган изчил ислоҳотлардан кейин тушундик. У қорақалпоқ йигит-қизларини жуда ҳурмат қилар эди. Бугунги кунда Оролбўйида юз бераётган ўзгаришларни телевизор орқали кўриб ўтириб, кўзимизга ёш келади. Ичимизда “Жаноб Президент, Сиз талаба пайтингиздаги гапингизнинг устидан чиқяпсиз. Орол денгизининг қуришига қарши курашиб нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё халқларининг муаммосини ҳал қиляпсиз!” деймиз.

Илоҳим, Президентимизнинг умри узоқ бўлсин, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, ободончиликка кўз тегмасин.

РС. Ўрол Қартбаева Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлагандан кейин ўз соҳаси бўйича Амударё туманида, кейинчалик оилавий шароитига кўра узоқ вақт Нукусда фаолият юритган. Ҳозирда нафақада. Турмуш ўртоғи Уснатдин оға билан фарзандлари камолини кўриб, умргузаронлик қилмоқда.

Есимхон ҚАНОАТОВ, ЎзА
скачать dle 11.3
Сайтта қәте байқадыңыз ба?

Егер сайтта қате байқаған болсаңыз, сол текстти CTRL + ENTER менен белгилеп алып басың ҳәм бизге жоллаң

Курсы валют
Сораўнама
Сизди қайсы тараў жаңалықлары қызықтырады?
Мақалалар
Реклама
Zaman.uz сайтының мобил бағдарламасы