лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.2 бесплатно

Хуқуқбузарликлар олдини олиш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чикилди

Бугунги кунда шахдам қадамлар билан илдамлашиб бораётган юртимизга дунё нигохи қадалган. Президентимиз рахбарлигида барча сохаларда кенг қамровли ислохотлар амалга оширилиб, уларнинг асосий мақсади, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинлаикларини таъминлаш, тинч тотув ва фаравон хаёт кечиришлари ҳамда, қонуний манфаатларини ишочли химоя килишга каратилган.
Жорий йилнинг 8 декабр куни Тошкент шаҳрида мухташам саройда бош қомусимиз Конституциямиз қабул қилинган куннинг 26 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросим мунособати билан Президентимиз томонидан қилинган маърузада қисқа муддат ичида жамиятимиздаги барча сохалардаги узгаришлар ва амалга оширилган ишлар хақида аниқ батафсил тўхталиб ўтдилар.
Шу ўринда хуқуқ тартибот органлари фаолиятига баҳо берар экан давлатимиз рахбари, жамоат тартибини сақлаш ва хуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилган кенг қамровли ишлар натижасида республикамиз миқиёсида содир этилган жиноятлар бир қанча камайганлиги, лекин бу соҳада хали жуда кўп ишлар амалга оширилиши зарур эканлиги хақида гапириб ўтди.
Хуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш нафақат ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг иши, балки эндиликда, Мудофаа вазирлиги тизимидаги ходимларининг хам бу соҳага жалб қилиниши юзасидан тўхталиб, мутлок янгича тизим жорий килиниши, яъни шу йилнинг 4 декабр куни ф-5408 сонли «Қорақалпоғистон Республикаси жамоат тартибини сақлаш ва хуқуқбузарлик профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш буйича чора тадбирлар тугрисида» Фармойишга кўл кўйганликлари ва «Ички ишлар,Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги, кенг жамоатчилик билан хамкорликда бир куч булиб 24 соат давомида тинмасдан хизматни ташкил қилиб жиноят ва хуқуқбузарликларнинг олдини олишга жалб қилинади, бу эса Қорақалпоғистон тажрибаси бўлади» деб таъкидлаб ўтдилар. Ушбу Фармойиш асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан хамкорликдаги «Йўл харитаси» ишлаб чикилди.
Унда ички ишлар органлари ходимларининг маънавий ватанпарварлик тарбияси самарадорлигини янада ошириш, мамлакат тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш бўйича вазифаларни хал этишда уларни республика харбий бўлинмалари билан узвий ҳамкорлигини ташкил қилиш, шунингдек, уларда жамоавийликни, уюшқоқлик, хамда дахлдорлик туйғуларини шакллантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Шимолий харбий округ базасида ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсларини ташкил қилиш кўрсатиб ўтилган. Ички ишлар идоралари ходимларидан ташкил қилинган гурухлар белгиланган кун тартиби асосида назарий ва амалий машғулотларда қатнашиб куннинг иккинчи ярмида «Хавфсиз шахар» консепцияси тадбирлари негизида жиноят содир бўлиш хавфи юқори бўлган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш учун жалб қилинадилар. Ходимлар маънавий маърифий, ҳуқуқий билим кўникмаларини мустахкамлаш билан бир вақтда жисмоний ва жангавор машғулотларга ҳам қатнашадилар.Бугунги кунда ходимларни ўқиши машғулотларга қатнашиши ва дам олишлари учун шароитлар яратишга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.   Фармойиш асосида тузилган «Йул харитасида» нафақат жамоат тартибини сақлаш ва хуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тадбирлар, балки Ички ишлар, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кенг жамоатчилик, шу жумладан «Махалла», «Нуроний» жамғармалари, Хотин-қизлар кўмитаси, Ёшлар иттифоки ходимлари билан ҳамкорликда аҳолини айниқса ёшларни харбий-ватанпарварлик рухида тарбиялаш, шунингдек ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ва фаол спортни оммавийлаштириш мақсадида жисмоний соғломлаштириш ва оммавий-спорт тадбирлари яъни «Шаҳар бадан тарбия», «Қувноқ стартлар», «Биз спорт севар ойламиз», «Соғломлик куни», ойлавий эстафедалар, турли масофаларга хаваскор югуришлар, оммавий спорт фестиваллари, спартакиадалар, спорт туризми бўйича мусобақалар ўтказиш келишиб олинди. Шу ўринда такидлаш жоизки уюшмаган ёшлар, мехрибонлик уйлари тарбияланувчилари, нотинч ойлалар, профилактик ҳисобда турувчи шахсларни соғлом турмуш тарзига қайтариш юзасидан аниқ мақсадли комплекс чора тадбирларга кенг этибор каратилган.
Хулоса қилиб айтганда Ички ишлар, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги ва кенг жамоатчилик хамкорлигида жорий қилинаётган ушбу тизим, Мухтарам Президентимиз такидлаганларидек Қорақалпокғистон тажрибаси бўлиб ушбу заминда яшаётган инсонларнинг тинч осуда фаравон хаёт кечиришлари, жиноятдан холи худудга айланиши ҳар бир фуқаронинг хуқуқ ва эркинликлари юксак даражада химояланган намунали ҳудуд бўлишига хизмат қилиб келгусида Республикамизнинг бошқа ҳудудларида хам жорий қилишига сабаб бўлади.


Шукрулло АЮБОВ
ҚР ИИВ ўринбосари полковник
скачать dle 11.3
Сайтта қәте байқадыңыз ба?

Егер сайтта қате байқаған болсаңыз, сол текстти CTRL + ENTER менен белгилеп алып басың ҳәм бизге жоллаң

Курсы валют
Сораўнама
Сизди қайсы тараў жаңалықлары қызықтырады?
Мақалалар
Реклама
Zaman.uz сайтының мобил бағдарламасы