лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.2 бесплатно

O’zLiDeP маслакдошларимиз сафи 150 нафарга кўпайди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Билимли авлод буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” номли маърузасининг мазмун-моҳиятини ёшларга кенгроқ тушунтириш мақсадида Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали мажлислар залида ёшлар билан давра суҳбат ташкил этилди.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, тегишли соҳа вакиллари ва партия фаоллари иштирок этди.
- Тадбирни ўтказишдан мақсад эса аҳолининг кенг қатламига қонун тамойилларига асос уларнинг кўникмаларини янада шакллантириш, Президентимиз маърузаларида халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида ҳар бир соҳада амалга оширилган ишлар ва келгуси йил учун белгилаб берилган устувор вазифаларнинг аҳамиятини чуқурроқ ҳис қилишимиз керак деди – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим мудири Қ.Бекназаров.
Президентимиз бу борада “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастурлари ижросини қатъий назоратга олиб, ёшларимизда тадбиркорлик ташаббусини ривожлантира олсак, уларга маблағлардан тўғри фойдаланишни ўргатсак, нафақат иқтисодий, балки кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этишимиз мумкинлигини таъкидлаб ўтган эди.
Айнан партиянинг ғояси ҳам тадбиркор ва фермерларнинг манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ушбу соҳага тўғри йўналтиришдан иборат.
Ўтказилган тадбир давомида юқорида Президентимиз маърузаларининг аҳамияти ва унда белгилаб берилган вазифаларнинг моҳияти бўйича соҳа вакиллари атрофлича маълумотлар бериб ўтди.
Қолаверса ушбу даргоҳ талабаларидан 150 нафари партияга янгидан аъзоликка қабул қилиниб, партия гувоҳномалари топширилди.



Бундан ташқари партиянинг ғоявий мақсад ва дастурларини жойларда тарғибот этишда жонбозлик кўрсатиб келаётган фаол ёшларга ҳам партия томонидан ташаккурномалар топширилди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати     
скачать dle 11.3
Сайтта қәте байқадыңыз ба?

Егер сайтта қате байқаған болсаңыз, сол текстти CTRL + ENTER менен белгилеп алып басың ҳәм бизге жоллаң

Курсы валют
Сораўнама
Сизди қайсы тараў жаңалықлары қызықтырады?
Бизди күзетип барың
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter
Мақалалар