лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.2 бесплатно

GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган янги моделлар


GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган янги моделлар, русуми қандай бўлишидан қатъи назар ягона платформа негизида барпо этилади. «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Умиджон Салимов шу ҳақда маълум қилди. 
У, KUN.UZ мухбири саволига жавоб берар экан, 2018 йилда Matiz, Orlando ва Captiva автомобиллари конвейердан олинганини таъкидлаб, Lacetti (Gentra) ҳамон ишлаб чиқарилаётганини билдирди. 
“Lacetti ишлаб чиқариш жараёни сақланиб қолади. Ҳозирги кунда, биз Matiz, Orlando ва Captiva моделларини ишлаб чиқаришдан олганмиз. Чунки, бу масала ҳамкоримиз – GM компаниясининг моделлар чизиғини янгилаш билан боғлиқ. 2 ойдан буён 2019-2021 йиллардаги моделлар линиясининг концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу иш йил охиригача якунланганидан сўнг, келгусида қандай моделлар ишлаб чиқарилиши аниқ бўлади. 
Таъкидлашим мумкинки, уларнинг барча тубдан янги машиналар бўлади. Аммо улар битта – ягона платформада, турли кузов ва ҳакозоларда ишлаб чиқилади. Бу эса, автомобиль таннархини пасайтириш ва сифатини оширишга олиб келади”, - деди Умиджон Салимов.скачать dle 11.3
Сайтта қәте байқадыңыз ба?

Егер сайтта қате байқаған болсаңыз, сол текстти CTRL + ENTER менен белгилеп алып басың ҳәм бизге жоллаң

Курсы валют
Сораўнама
Сизди қайсы тараў жаңалықлары қызықтырады?
Мақалалар
Реклама
Zaman.uz сайтының мобил бағдарламасы